“Damas” автомашинасида психотроп моддалар борлиги аниқланди
09 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида, Учкўприк тумани, Тошкентли гузар қишлоғида жойлашган чорраҳада А.И. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина тўхтатилиб холислар иштирокида текширилганда автомашинани орқа ўриндиғидан 1 дона қора рангли целофанда 20 дона қутича ичида 80 дона конвалюталарда жами 1120 дона “ЛИРИКА” 300 мг ёзувли таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисми (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати