2 Май 2020 йил 387

Қидирувдаги шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳри. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Халимжон Х. 30.04.2020 йилда қўлга олинди.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech