15 Июл 2021 йил 358

Чет элга сертификат тайёрлаб бераман деб фуқарони алдаган шахс фош бўлди

Тошлоқ тумани. 01 июль куни А.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум шахс туман марказида ишончига кириб, чет мамлакатларга чиқиш учун сертификат тайёрлаб беришни айтиб, 430.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармаганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech