20 Декабр 2022 йил 437

“Nexia-3” автомашинасини олиб қочган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳар.19 декабрь куни Ёйилма маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.Ғ Бобир маҳалла ҳудудида яшовчи И.Р.нинг яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирган оқ рангли “Nexia-3” русумли автомашинасини миниб олиб қочиб, автомашинани Ёйилма маҳалла ҳудудида техник соз ҳолда қолдириб, ташлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech