23 Октябр 2020 йил
626
Қўқон шаҳри ҳудудида “трамадол Ланнахер”, “Тропикамид”дори воситаларини ноқонуний олиб киришига чек қўйилди
2020 йил 19 октябрь куни Қўқон шаҳар ДХХ ходими, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходими билан ҳамкорликда ўтказилган “Комплекс тезкор қидирув” тадбири давомида Данғара тумани А-373 автомобиль йўлининг “Катта турк” қишлоғи ҳудудидаги йўл бўйида “Спарк” автомашинасида ўтирган, Қўқон шаҳарда яшовчи 1997 й.т. фуқаро О.М. ва Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1991 й.Т. фуқаро С.Мдан 418 дона конвалютада жами 4180 дона “трамадол Ланнахер” ёзувли дори воситалари ва 175 дона “Тропикамид” дори воситалари далилий ашё тариқасида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фапрғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати