8 Апрел 2022 йил 855

Бувайда туман ИИБ раҳбарияти томонидан Рамазон ойи муносабати билан меҳр-саҳоват тадбирлари амалга оширилди

Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Р.Хайитов муборак Рамазон ойи муносабати билан 3-сектор ҳудудидаги 6 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқароларнинг уйларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Ушбу оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

“Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак”, деганларидек бу каби тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech