Бувайдада “Man YUK” русумли автомашина эшак аравани уриб юбориши натижасида бир нафар фуқаро ҳалок бўлди
Бувайда тумани.26 май куни фуқаро Ғ.М. бошқарувидаги “Man YUK” русумли автомашинасини Бувайда тумани, Янгиҳаёт қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонида эшак аравада ҳаракатланиб бораётган Э.Ж. ва ўғли вояга етмаган Ж.З.ларни уриб юбориши оқибатида Ж.Э. ҳодиса жойида вафот этган, вояга етмаган Ж.З. шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати