5 Май 2020 йил 494

Бувайдада “кўкнори” етиштираётган шахс фош бўлди

Бувайда тумани. 03 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Жалаер қишлоғида яшовчи Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 69 туп “кўкнори” ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech