21 Май 2020 йил 337

Бувайдада гиёҳванд ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Бувайда тумани. 14 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Бегобод маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро О.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 100 туп “кўкнори” гиёҳванд ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech