30 Июн 2020 йил 357

Бувайда туманида вояга етмаган учовлон ўзганинг уйига ўғирликка тушиб мулкларини талон-торож қилишди

Бувайда тумани.24 июнь куни вояга етмаган Э.А., Т.Х. ва Х.И.лар  Элобод қишлоғида яшовчи Д.М.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, уйининг ичидаги сандиғида бўлган 2.180.000 сўм пуллари ва 400.000 сўмлик тилла металдан ясалган узугини яширин равишда ўғирлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.А., Т.Х. ва Х.И.ларга Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech