29 Март 2021 йил 330

Бувайда туманида терак дарахтларини сотиб олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бувайда тумани. 2021 йилнинг 04 март куни Х.Қ. таниши У.Э.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нархи 40.000.000 сўмлик терак дарахтларини сотиб олишга келишиб, олдиндан 8.000.000 сўм пулларини бериб, қолган 32.000.000 сўм пулларини бир ой муддат ичида беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган терак дарахтларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech