31 Октябр 2020 йил 350

Бувайда туманида темир маҳсулотларни сотиб олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бувайда тумани. 2019 йилнинг 25 декабрь куни фуқаро А.И. ҳамқишлоғи Х.Э.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган темир маҳсулотларини 20.950.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни бир ой муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган темир маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech