29 Апрел 2021 йил 351

Бувайда туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди

Бувайда тумани. 19 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Жийдали қишлоғида яшовчи М.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech