9 Октябр 2020 йил 366

Бувайда туманида суратхонага ўғирликка тушган шахс қамоққа олинди

Бувайда тумани. 07 сентябрь куни фуқаро Х.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 сентябрь куни 07 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс суратхона эшик қулфини бузиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, суратхонадан умумий нархи 8.500.000 сўмлик ЕЛ-800 ва ЕЛ-355 русумли принтерлар, бир дона “Nikon D-3000” русумли фотоаппарат, бир дона “Lenova” номли винт ва бир дона “Samsung” русумли ноутбукни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech