10 Декабр 2020 йил 374

Бувайда туманида “оғуфуруш” қўлга олинди

Бувайда тумани. 25 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда Бувайда тумани, Қум МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М.А. келгусида ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда яшаш хонадонида бир литр хажмдаги шиша идишда сақлаб келаётган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 1.500.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech