21 Сентябр 2020 йил 366

Бувайда туманида она-болага тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бувайда тумани.2020 йил 15 сентябрь куни Бувайда тумани Яшнаробод МФЙ, Келажак кўчасида истиқомат қилувчи, М.С. Яшнаробод МФЙ Келажак кўчасида яшовчилар И.Г. исмли аёл ва унинг фарзанди И.Ш томонидан уни шаъни ва қадр қимматини камситувчи ҳақоратли сўзлар билан сўккани сабабли, И.Г. исмли аёл ҳамда унинг фарзанди И.Ш.ларни танасини турли жойларига қўли билан қасдан уриб тан жароҳатлари етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “к” банди ҳамда 109-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech