21 Июл 2021 йил 402

Бувайда туманида “OLX.uz” сайти орқали мебель сотиб олмоқчи бўлган фуқаро пулларига алданди

Бувайда тумани. 03 июнь куни А.А.ИИБга мурожаат қилиб, унда 09 май куни номаълум шахс интернет ижтимоий тармоғидаги “OLX.uz” сайти орқали стол-стул мебель тўпламларини 4.000.000 сўм эвазига сотишини ва пулларни пластик картаси ҳисобига ўтказиб беришини айтиб, пулларни қабул қилиб олиб, стол-стул мебель тўпламларини юбормасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech