21 Январ 2021 йил 437

Бувайда туманида ноқонуний “хўроз ўйини”ни ташкил қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бувайда тумани. 12 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.Х. Бувайда ва Бағдод туманлари чегарасидан оқиб ўтувчи сув хавзаси яқинида фуқароларга қимор ва таваккалчиликка асосланган ҳолда хўрозларни пул тикиб уриштириш учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, Қ.Ж.ва Ғ.Ю.ларга тегишли 2 дона хўрозлар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech