28 Август 2020 йил 361

Бувайда туманида “Nexia-2” автомашина ҳайдовчиси велосипедда ҳаракатланиб келаётган фуқарони уриб юборди.Қурбон бор

Бувайда тумани. 26 август куни фуқаро Т.Б бошқарувидаги “Nexia-2” русумли  автомашинасини Ўрта қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган С.Н бошқарувидаги “Nexia-2” русумли  автомашина билан тўқнашиши оқибатида  Т.Б  бошқарувни йўқотиб велосипедда ҳаракатланиб келаётган Б.Ш.ни уриб юбориши оқибатида, Б.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech