8 Июл 2021 йил 336

Бувайда туманида икки бош қорамолларни ўғирлаган шахслар аниқланди

Бувайда тумани. 2020 йилнинг 01 декабрь куни фуқаро Михчагар қишлоғида яшовчи Қ.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 ноябрь кунидан 01 декабрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисидаги молхонасидан нарҳи 15.000.000 сўмлик икки бош қорамолларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ш ва А.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech