29 Июл 2020 йил
338
Бувайда туманида хонадон токчасида қаровсиз қолдирилган телефон аппаратини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бувайда тумани. 05 июль куни Узумзор қишлоғида яшовчи Қ.И. ҳамқишлоғи Қ.Х.ни яшаш хонадони ёнидан ўтиб кетаётиб, уйнинг кўча томонида жойлашган деразаси очиқ ҳолатда турганлигинидан фойдаланиб, дераза токчасида қаровсиз қолдирилган нархи 1.000.000 сўмлик “Huawei” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати