Бувайда туманида хонадон меҳмонхонасидаги сейфдан 16.000.000 сўм ва 200 АҚШ долларини ўғирлаган шахслар қамоққа олинди
Бувайда тумани. 07 сентябр куни фуқаро Қ.А. ва Т.Н. ўзаро тил бириктиб, гуруҳ бўлиб, Алимерган қишлоғида яшовчи Ж.А.ни яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидаги сейф эшигини калит танлаш йўли билан очиб, 16.000.000 сўм ва 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "в,г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати