20 Июн 2020 йил 347

Бувайда туманида енгил автомашина тиркамасини ўғирлаб кетган шахс аниқланди

Бувайда тумани. 20 май куни Инғирчоқ қишлоғида яшовчи Х.Й. ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 майдан 11 майга ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйининг кириш эшиги ёнидаги қаровсиз қолдирилган нархи 2.500.000 сўмлик енгил автомашина тиркамасини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Х.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech