23 Июн 2020 йил
354
Бувайда туманида безорилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
20 июнь куни Бувайда тумани жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган М.О.ни Бувайда тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати