Бувайда туманида қаровсиз қолдирилган тракторнинг аккумуляторини ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Бувайда тумани. 17 июль куни Михчигар қишлоғида яшовчи фуқаро П.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 июль куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган “ТТЗ-80” русумли тракторига ўрнатилган нарҳи 700.000 сўмлик аккумуляторини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Й ва А.Х.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати