19 Март 2021 йил 348

Бувайда туманида ҳамқишлоғини 80.000.000 сўмга чув туширди

Бувайда тумани. 2020 йилнинг август ойида С.А. ҳамқишлоғи Н.М.нинг ишончига кириб, Оққўрғон қишлоғида жойлашган 12 сотих ер майдони 80.000.000 сўмга сотиб ер майдонини номига ўтказиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech