Бувайда туманида 2 нафар вояга етмаган шахс дўкондан телефон аппаратларини ўғирлаганлиги аниқланди
Бувайда тумани. 14 июнь куни фуқаро Н.Э. ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 июнь кунидан 14 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Янгиқўрғон қишлоғида жойлашган “Маиший техника” дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўконда бўлган 4 дона 7.600.000 сўмлик уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган А.А. ва О.А.лар содир этганликлари аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати