15 Март 2021 йил 414

Бувайда туманида 2 дона “Smart” русумли телевизорларни сотиб олиб, пулларини ишхонасидан олиб беришни баҳона қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бувайда тумани. 10 март куни фуқаро И.О. ИИБга мурожаати қилиб, унда 2021 йилнинг 22 февраль куни номаълум шахс ишончига кириб, Янгиқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган  кредит савдо дўконидан икки дона “Smart” русумли телевизорларини 7.400.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини ишхонасидан олиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан телевизорларни қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.С. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech