Бувайда туманида 2 бош қорамолларни сотиб олиб, ваъдасида турмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бувайда тумани. 2021 йилнинг февраль ойида Х.Б таниши Д.Н.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нарҳи 21.300.000 сўмлик икки бош қора молларини сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қора молларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати