Бувайда туманида қиморхона ташкил қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бувайда тумани. 21 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Элобод қишлоғида яшовчи Т.Ш. яшаш хонадонида танишлари бўлган 6 нафар шахсларга таваккалчиликка асосланган қимор ўйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил қилганлиги аниқланиб, 4 дона ошиқ тошлари, 30 дона пластмассадан ясалган стаканлар, 2.752.000 сўм пуллар, 500 АҚШ доллари далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Т.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати