БЎЛИНМА ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ
Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги бинода фуқаролар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, паспорт-виза тартиботи бўйича бирор юмуш билан келган шахс ўз мурожаатига осон ечим топиши ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар олиши мумкин. Бинода кутиш зали ташкил қилиниб, унга электрон навбат олиш қурилмаси ўрнатилди.
Шунингдек, бинода on-line ахборот олиш бурчаги, оналар ва болалар учун алоҳида хона ҳам ташкил қилинди.
Бинонинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят прокурори Улуғбек Қосимов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дониёр Ташходжаев ва бошқа мутасадди раҳбарлар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Шу куни янги кўчма мобил қурилма билан жиҳозланган автомашинани ҳам тақдимоти бўлиб ўтди.
- Эндиликда мазкур автомашинада маҳаллаларга бориб, имконияти чекланган, касал ва ногирон фуқароларимизга биометрик паспорт расмийлаштириш жараёнини улар яшайдиган хонадонда амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.
Янги бинода барча имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда халқимизга сифатли хизмат кўрсатилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати