Бугун эрта тонгдан Юртимиз бўйлаб 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни кўтаринкилик билан нишонлана бошлади
Фарғонада ҳам мазкур шодиёнага ўзгача тайёргарлик кўрилди. Давлат ҳокимият органи вакиллари кенг жамоатчилик ва ёшлар сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойида жамулжам бўлдилар.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров барча йиғилганларни Ўзбек тили байрами куни билан табриклаб Она тилимизни асраш, ривожлантириш учун буюк бобокалонимиз Алишер Навоийинг ўзига хос ҳиссаси қолаверса, бугун ўзбек тили нуфузини ошириш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, тил яшасагина миллат яшайди. Ўз тилимизга бўлган ҳурматимиз ўзлигимизни англашга ундайди.
Байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари корхона ташкилотлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари ўзбек адабий тилининг асосчиси, улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
Тадбирда тинчлик ва эзгуликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар билан давом этди.