1 Сентябр 2020 йил 37

Бозор ҳудудида йўқолиб қолган болакай ЙПҲ инспекторининг хушёрлиги билан топилиб, ота-онасига соғ-саломат топширилди

Жорий йилнинг 30 август куни Қўштепа туманидаги Қумтепа марказий дехқон ва буюм бозори ҳудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори У.Мелибоев ота-онасини йўқотиб қўйган Диёрбек исмли болага дуч келади.

Хизмат вазифаси автомобиллар ҳаракатини тартибга солиш бўлсада инспектор, Диёрбекнинг ота-онасини қидиришга киришади. Тез оради болани ўз ота-онасига соғ-саломат топширади. Диёрбекнинг оила-аъзолари инспекторга чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech