10 Июн 2022 йил
599
Безорилик жиноятини содир этишда гумонланиб қидирувда юрган шахс қўлга олинди
10 май куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Б.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати