Бешариқ туманида аёл ўғирликка қўл урди
Бешариқ тумани. Абдураззоқ-ота маҳалла ҳудудида яшовчИ Р.И исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 январь кунидан 21 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги токчасида бўлган 450 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни П.Г исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати