15 Май 2020 йил 431

Бешариқда ўғирликка тушган шахс ушланди

Бешариқ тумани. Халқлар дўстлиги даҳасида яшовчи Р.М. ИИБга мурожаат қилиб, 04 май кунидан 08 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига кириб, ётоқхонасидаги сандиқда бўлган жами нархи 6.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси(ўғирлик) 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Э.Ш. содир этганлиги аниқланди. 

Амалдаги Жиноят кодексига асосан юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech