10 Июн 2020 йил 1064

Бешариқда “Nexia-2” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, тан жароҳати етказди

Бешариқ тумани. 04 июнь куни фуқаро Т.С. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли  автомашинасини Чимбой қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган А.Б.ни уриб юбориши оқибатида А.Б. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 



                                               Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: