14 Май 2020 йил 442

Бешариқда “кўкнори” етиштираётган шахс аниқланди

Бешариқ тумани. 11 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Сойлаби маҳалласида яшовчи А.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 39 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг  270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш қонунга хилофлиги ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини, юқоридаги жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech