11 Май 2020 йил 396

Бешариқда фирибгар ака-укаларга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани. 06 май куни Қ.А. укаси Қ.Д. билан тил бириктириб,  таниши У.М.га Янгиҳаёт кўчасида жойлашган 15 сотих ер майдонини номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 1.100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech