2 Май 2020 йил
391
Бешариқда автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконига ўғирликка кирган шахс қўлга олинди
Бешариқ тумани. 28 апрель куни М.Д. Дўстлик кўчасида жойлашган Н.И.га тегишли автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконига эшик қулфини бузиб кириб, дўконда бўлган жами нархи 10.000.000 сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Н.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати