10 Август 2020 йил
377
Бешариқ туманида вояга етмаган шахс “Lasetti” русумли автомашинани олиб қочиб, дарахтга бориб урилди
Бешариқ тумани. 05 август куни соат 01:00 ларда Чорбоғ МФЙ да яшовчи вояга етмаган А.Т. Янгиҳаёт МФЙда ҳудудида эшиклари қулфлаб беркитилмаган калити билан қаровсиз қолдирилган “Lasetti” русумли автомашинани олиб қочиб, Бўстон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувини йўқотиб, йўлни чап томонидаги ўрик дарахтига урилиб тўхтаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Т.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати