25 Июн 2020 йил
464
Бешариқ туманида “Tico” русумли автомашина ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди
Бешариқ тумани. 20 июнь куни С.И. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашинасини Сойлаби қишлоғида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчи У.Қ.ни уриб юбориши оқибатида велосипедчи У.Қ. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати