5 Сентябр 2020 йил
394
Бешариқ туманида терговдан яширинган шахс қўлга олинди
04 сентябрь куни Бешариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисми “г” бандида (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган С.А.ни Бешариқ тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати