Бешариқ туманида телеграм ижтимоий тармоғи орқали пулларига алданган аёл ИИБга мурожаат қилди
Бешариқ тумани. 10 апрель куни фуқаро Э.Г. ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 март куни номаълум шахс ишончига кириб, телеграмм ижтимоий тармоғи орқали акцияда иштирок этиб, бонус ютиб олганини ёлғондан айтиб, ютуқни пластик картасига ўтказиб бериш орқали пластик карта хос рақамини олишга эришиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 499.000 сўм пулларини бошқа пластик карта ҳисобига ўтказиш орқали қўлга киритганлигини малум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати