20 Январ 2021 йил 367

Бешариқ туманида ноқонуний қурол сақлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани. 15 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Товул МФЙ ҳудудида яшовчи Ў.Р.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда уйининг том қисмида оқ рангли қопга ўралган ҳолда, 2 стволли ов қуролини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ўтказилган суд-баллистик экспертизасининг хулосасига кўра, Ў.Р.нинг яшаш хонадонидан олинган ов қуроли “ТОЗ-Б” русумли 2 силлиқ милли, 16 калибрли ўқ отар ов қуроллар таркибига киришлиги, ишлатиш учун яроқли эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 248-моддасида қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech