4 Август 2020 йил 455

Бешариқ туманида “ИЖ” русумли мотоцикллар тўқнашиши оқибатида бир нафар вояга етмаган фуқаро ҳаётдан кўз юмди

Бешариқ тумани.01 август куни вояга етмаган Ғ.Ш. бошқарувидаги “ИЖ” русумли мотоциклни Дашт қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган вояга етмаган Ж.Қ.нинг бошқарувидаги “ИЖ” русумли мотоцикл билан тўқнашиб кетиши оқибатида  вояга етмаган Ғ.Ш. бошқарувидаги мотоциклда йўловчи сифатида кетаётган синглиси вояга етмаган Ғ.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, Ж.Қ. бошқарувидаги мотоциклда бўлган йўловчи вояга етмаган Б.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                   
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech