Бешариқ туманида икки бош отларни сотиб олиб, пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бешариқ тумани. 2021 йилнинг февраль ойида Э.К таниши Қ.Д.ни ишончига кириб, уни сотмоқчи бўлган икки бош отларини 1.300 АҚШ доллари эвазига келишиб сотиб олиб, пулларини ўн кунда бериш шарти билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган отларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган..
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати