29 Декабр 2020 йил 342

Бешариқ туманида хонадондан велосипед ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Бешариқ тумани. 23 декабрь куни Товул қишлоғида яшовчи фуқаро Т.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 21 декабрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Б.Р. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech