Бешариқ туманида фуқаронинг сумкасида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди
Бешариқ тумани. 30 сентябрь куни туман ИИБ ҲПГ профилактика инспектори А.Азизов хизмат ҳудуди бўлган Пастки-янгиқўрғон қишлоғи ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, велосипедда ҳаракатланиб бораётган фуқаро С.М. ўзини шубхали тутганлиги сабабли тўхтатиб, велосипед рулига илиниб турган сумка холислар иштирокида кўздан кечирилганда, сумкада “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати