23 Июн 2021 йил 348

Бешариқ туманида чойхона олдида қаровсиз турган матороллер қутичасидан пул ўғирлаган шахс фош бўлди

Бешариқ тумани. 12 июнь фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни Оқтовуқ қишлоғида жойлашган чойхона олдида турган матороллер қутичасидан 2.950.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ў. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech